Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳоннинг навбатдаги жанги Тошкентда ўтказиладими?

Шоҳжаҳоннинг навбатдаги жанги Тошкентда ўтказиладими?

Фото: «Sports.uz»

Енгилмас профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари кўплаб мухлисларимизни қизиқтириб келмоқда. Хусусан, унинг навбатдаги жангини қачон ва қаерда ўтказиши ҳақидаги хабарларни кўпчилик кутмоқда.

«Sports.uz» порталининг хабар беришича, Шоҳжаҳоннинг навбатдаги жанги 10 июль куни Тошкент шаҳрида ўтказилиши мумкин.

– Мен ҳам «Showtime» телеканали навбатдаги жангимни Тошкентда ўтказишни режалаштираётгани ҳақида эшитдим, – дейди Шоҳжаҳон. – Менежерим Олег Богданов билан боғланганимда унинг ҳам бундан хабардор эканини билдим. Лекин бу ҳозирча фақат режа, ҳали расмий ахборот берилгани йўқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен ўз мухлисларим кўз ўнгида рингга чиқишни орзу қиламан.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг