Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шомуродовнинг голга айланган рейдини томоша қилинг (видео)

Шомуродовнинг голга айланган рейдини томоша қилинг (видео)

Италия А Серияси 15-тури доирасида Элдор Шомуродов тўп сурадиган «Женоа» клуби ўз майдонида Римнинг «Лацио» клуби билан баҳс олиб борди.

Элдор бу учрашувда асосий таркибда туширилмади, аммо иккинчи бўлимда майдонга тушгач вазиятни ўзгартира олди.

Учрашувда «Лацио» Чиро Иммобиле пеналтидан гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган Элдор Шомуродов майдоннинг иккинчи қисмидан рейд уюштириб, рақиб футболчиларини чиройли тарзда алдаб ўтди ва тўпни аниқ узатма билан Дестрога етказди. Бирга-бир вазиятга чиқарилган «Женоа» ҳужумчиси ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув охирларида Элдорнинг ўзида ҳам қулай вазият юзага келганди, аммо у ҳисобни ўзгартира олмади.

Женоа – Лацио 1:1

Голлар: 0:1 – 15, пенальти Иммобиле, 1:1 – 58 Дестро.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг