Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шўртан» ишдан бўшатилган мураббийларнинг пулини бермаётгани айтилди

«Шўртан» ишдан бўшатилган мураббийларнинг пулини бермаётгани айтилди

Асрор Алиқулов ва Ботир Қодирқуловни ишдан бўшатган Ғузорнинг «Шўртан» клубига янги бош мураббий тайинлашга рухсат берилмайди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайтида хабар берилди.

Бунга сабаб қилиб, «Шўртан» ишдан кетказилган мураббийлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмагани кўрсатилган. Расмий хабарда айтилишича, эндиликда қайсидир клуб бош мураббийни истеъфога чиқарса ва у билан ҳисоб-китобни тўлиқ якунламаса, янги мураббийларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат этилмайди. Қарздорлик йил якунига (катта эҳтимол билан келаси йилларга) қолиб кетмаслиги шарт.

«Шўртан» клуби раҳбарияти яқин вақт ичида Алиқулов ҳамда Қодирқуловнинг қарзлари тўлаб берилиши борасида кафолат хати бериб, ўз ишини якунлаши мумкин. Бироқ кафолат хатида кўрсатилган муддатдан бир кун ўтса ҳам, клуб жазога тортилади.

ПФЛ футболчи ва мураббийлардан шартнома тузаётганида эҳтиёт бўлишни сўради. Чунки улардан бири маълум йил учун ҳақини олмай туриб, келаси йилга ҳам шартнома тузса, ПФЛ кейинчалик уларнинг ёнини олмаслиги мумкин.

Қўшимча қилинишича, «Шўртан» клубини 12 май санасидан буён вақтинчалик Баҳодир Шоймардонов бошқариб турибди. Бунгача у клубнинг техник директори лавомизимида фаолият кўрсатиб келаётганди. Ўтган вақт ичида «Шўртан» 4 та ўйинда иштирок этиб, шуларнинг 3 тасида имкониятни бой берди. 2 та ўйинда йирик мағлубиятлар кузатилди. Жамоа раҳбарияти натижаларни яхшилашни истаса, бош мураббий масаласини тезроқ ҳал қилиши керак. Иш тез ҳал бўлиши учун эса, клублар масалага жиддий ёндошишга мажбур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг