Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шу пайтгача суперлигага ўйинларига салкам 500 минг мухлис ташриф буюрди. Бу ўтган йилгидан икки баробар кўп

Шу пайтгача суперлигага ўйинларига салкам 500 минг мухлис ташриф буюрди. Бу ўтган йилгидан икки баробар кўп

Фото: www.the-uff.com

Суперлиганинг ортда қолган 7 та тур давомида жами 42 учрашувни жами 496 862 нафар ишқибоз стадионлардан кузатиб борди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайтида хабар берилди.

«2017 йилги мавсумда жамоалар сони 4 тага кўпроқ эди. Шундан келиб чиқиб, дастлабки 7 та турда жами 56 та ўйин ўтказилган. Мухлислар сони эса жами 306 562 нафарни ташкил қилган.

Мана шу рақамлар ҳам мухлислар сони борасида ўсиш кўзга ташланаётганидан дарак беради. Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми 7-турига қадар мухлисларнинг стадионларгача ўртача ташрифи 5 474 нафарни ташкил қилган бўлса, Суперлиганинг илк мавсумида бу кўрсаткич 11 830 нафарга етди. Яъни, ҳозирча кўрсаткич икки баробар яхшиланган», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг