Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Арслонов йилнинг энг яхши курашчиси деб топилди, Комил Рўзиев «Кураш ривожига қўшган ҳиссаси учун» тақдирланди

Шуҳрат Арслонов йилнинг энг яхши курашчиси деб топилди, Комил Рўзиев «Кураш ривожига қўшган ҳиссаси учун» тақдирланди

Фото: Ўзбекистон Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Якунланаётган 2017 йил Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси фаолиятида унутилмас воқеаларга бой бўлди. Ҳар бир соҳада бўлгани каби жорий йил сарҳисоби Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан юқори баҳоланди.

Йил давомида фаоллик кўрсатиб энг юқори натижаларни қўлга киритганлар бир нечта номинацияларда энг яхшилари деб топилди.

Йилнинг энг яхши ҳаками — Пулсак Сажатҳамкунул (Тайланд). Йил давомида ўтказилган барча халқаро турнир, чемпионатлар ва Осиё ўйинлари баҳсларида фаол ҳакамлиги учун.

Йилнинг энг яхши мураббийи –  Хусрав Далир Мойан (Эрон). Йил давомида Эрон терма жамоасининг катталар ўртасида жаҳон чемпионати, ёшлар ўртасида Осиё-Океания чемпионатлари ҳамда Осиё ўйинларида 5 олтин 9 та кумуш 10 та бронза медалларини қўлга киритишдаги хизматлари учун.

Йилнинг энг яхши аёл курашчиси — Yang, Hsien-tzu (Хитой Тайпейи), Ёпиқ иншоатлар ва Жанг санъатлари бўйича V-Осиё ўйинлари ғолиби.

Йилнинг энг яхши курашчиси — Шуҳрат Арслонов (Ўзбекистон), Ёпиқ иншоатлар ва Жанг санъатлари бўйича V-Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони, Ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган XIII–халқаро турнир совриндори.

Йилнинг энг яхши федерацияси — Корея Кураш Ассоциацияси, Инчеон шаҳрида 14 кунлик халқаро ўқув йиғин машғулотлари, 2 йирик миллий чемпионати ва 1 халқаро даражадаги кураш мусобақасини юқори даражада ташкил этганлиги учун.

Йилнинг энг яхши мусобақаси — Ёпиқ иншоатлар ва Жанг санъатлари бўйича V-Осиё ўйинлари кураш мусобақаси (Туркманистон)

Йилнинг энг яхши воқеаси — Ёзги Осиё ўйинларига Кураш спортини расман киритилганлиги.

Кураш ривожига қўшган ҳиссаси учун:

Ҳайдар Фармон, IKA Президенти (Қувайт), Осиё ва Океания қитъаларида курашни ривожи йўлидаги хизматлари учун.

Комил Рўзиев, KCAO Президенти (Ўзбекистон), Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси фаолиятини янгидан ташкил этиш, йил давомида ўтказилган барча халқаро турнир ва мусобақалар ҳамда IKA доирасидаги ўқув йиғинларни молиявий  қўллаб қувватлаганлиги учун.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг