Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шумахернинг кўз ёшлари

Шумахернинг кўз ёшлари

Фото: «Delfi.lt»

«Формула-1»нинг етти карра чемпиони Михаэл Шумахер тоғ ва кўлларга қараб баъзида кўз ёш тўкади. Машҳур спортчи ҳозир Швейцариядаги вилласида оғир жароҳатдан тикланиш жараёнини ўтказяпти, деб ёзмоқда «Riafan.ru»

Пойгачи 2013 йил қишида Франция тоғларида чанғида учаётиб йиқилган эди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида унинг бош миясига жиддий шикаст етганди. У 2014 йил кузида Швейцариядаги вилласига қайтди ва даволанишни шу ерда давом эттирмоқда. Унинг ҳақиқий аҳволи қандайлиги ҳақида маълумотлар жуда кам.

«Ногиронлар аравачасида тоғ ва кўл кўриниб турган жойга олиб чиқилганида баъзида Михаэлнинг кўзларига ёш келади», — спортчининг қариндошларидан бирининг сўзларини «Paris Match» нашри иқтибос келтирган.

Яқинлари у ҳамон ҳиссиётларни туйишига умид қилишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг