Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцариялик икки мухлис жаҳон чемпионатига тракторда бормоқчи

Швейцариялик икки мухлис жаҳон чемпионатига тракторда бормоқчи

Фото: «РИА Новости»

Швейцария фуқароси Вернер Циммерман Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тракторда бормоқчи. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Циммерманнинг айтишича, ушбу ғоя унинг миясига дўсти билан биргаликда Швейцария — Шимолий Ирландия учрашувини кўрганда туғилган. Кейинчалик улар ўз жамоаларининг ўйини Калининградда, Швейцариядан бор-йўғи 1800 километр узоқликда бўлиб ўтишини билгач, уни амалга оширишга қаттиқ чоғланишган.

Мухлис ва унинг дўстининг ҳисобига кўра, саёҳатчилар икки ҳафтада манзилга етиб, 22 июнь куни Швейцария — Сербия учрашувини трибунадан кузатишлари мумкин.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг