Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ жаҳон чемпиони ўғирлик билан қўлга тушди

Собиқ жаҳон чемпиони ўғирлик билан қўлга тушди

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Орландо Салидо 16 шиша пиво ўғирлагани учун ҳибсга олинди, дея хабар беради «Sports.uz» нашри.

Воқеа боксчи яшайдиган Сьюдад-Обрегон шаҳрида эрта тонг, соат чамаси 7:00ларда юз берган. Маълум бўлишича, дўкондон спортчига пиво сотишни рад этган, чунки қонун бўйича бундай ичимликлар соат 8 дан кейин сотилиши лозим.

Шундан сўнг мексикалик боксчи пивони олиб, дўкондан чиқиб кетган.

Воқеа жойида тезда полиция чақирилган ва боксчи ушланган. Салидо 800 песо жарима эвазига озод қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг