Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спорт оламидаги энг машҳур жуфтликлар

Спорт оламидаги энг машҳур жуфтликлар

Фото: «Sportfm.ru»

Андре Агасси ва Штеффи Графф

Америкалик Андре Агасси ва немис Штеффи Граф умумий ҳисобда 30 маротаба «Катта дубулға» турнирларида ғолиб чиқишган. Уларнинг 22 таси Штеффига тегишли.

Caption

Америкалик теннисчи Графгача ўзидан беш ёш катта актриса ва модел Брук Шилдс билан турмуш қуриб, ажрашишга ҳам улгурган эди. Спортчиларнинг муҳаббат қиссаси 1999 йилги Франция очиқ чемпионатидан бошланди. Мусобақада иккаласи ҳам ғолибликни қўлга киритган. Андре 1996 йилдан буён илк бор бундай катта турнирда муваффақият қозонган бўлса, Штеффи мавсум бошидан буён ҳеч нарса ютмаган эди. Қизиқ томони, ўшанда Штеффи Граф Агассини деб етти йиллик севгилиси — автопойгачи Михаэл Бартелс билан орани очиқ қилган.

Машҳур теннисчилар 2001 йилнинг октябрида турмуш қуришди. Ҳозирги кунда уларнинг Жаден Гил исмли ўғли ва Жаз Эли исмли қизи бор.

Уле-Эйнар Бёрндален ва Даря Домрачева

Норвегиялик биатлончи 2012 йилнинг 4 октябрида италиялик ҳамкасби Натали Сантер билан ажрашаётгани ҳақида оммага маълум қилди. 2006 йилда тўйи бўлган спортчилар унгача ҳам саккиз йил бирга ҳаёт кечиришган эди. Аввалига скандинавияликни фанатизмда айблашди. Гуёки у биатлонга шунчалик боғланиб қолганки, у ҳаётидаги бошқа нарсаларни сиқиб чиқарган эмиш...

Caption

Даря ва Уле узоқ вақт муносабатларини яшириб юришди. Вақти келганида эса сир сақлашга ҳожат қолмади. 2016 йилнинг 17 июлида тўй қилган спортчилар оиласида 1 октябр куни янги меҳмон – Ксения дунёга келди («Донишқишлоқ латифалари»даги Матмусанинг бу воқеага алоқаси йўқ — «Xabar.uz»). Фарзанди кичиклигига қарамасдан уч карра олимпиада чемпиони Пхёнчхан олимпиадасида ҳам иштирок этди. Саккиз карра олимпиада ғолиби Бёрндален эса, гарчи ўзи олимпиада йўлланмасини қўлга киритолмаган бўлса-да, турмуш ўртоғининг жамоасида мураббийлар штабидан ўрин олди.

Бастиан Швайнштайгер ва Ана Иванович

Яна бир машҳур жуфтлик футбол бўйича жаҳон чемпиони ва Германия терма жамоасининг собиқ сардори Бастиан Швайнштайгер ва «Катта дубулға» турнирларининг кўп карра ғолиби Ана Ивановичдир. Бу спортчиларнинг ишқий муносабатлари 2014 йилдан бошланди.

Caption

«Бавария» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси сербиялик теннисчини деб етти йил бирга яшаган собиқ маъшуқаси, немис модели Сара Брандтнер билан алоқани узди. 2016 йилнинг июлида Швайнштайгер ва Иванович Венецияда турмуш қуришди. 2017 йилнинг ноябр ойида юлдузли жуфтлик янги меҳмон кутишаётганини маълум қилишди.

Дилшод Маҳмудов ва Саида Бурҳонхўжаева

Ўзимизнинг юлдузлар Дилшод ва Саида 2002 йили Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари вақтида танишишган. Ўйинларда олтин медални қўлга киритган Маҳмудовнинг ҳар жиҳатдан омади келган.

Илк ютуғини 1998 йилда Москва шаҳрида ўтказилган Жаҳон ўсмирлар ўйинларида қўлга киритган Саида Бухоро ва Самарқандда ўтган универсиадалар ғолиби ва кетма-кет икки марта ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган. Сиена шаҳрининг «Либертас Сиена» жамоаси таркибида Италия чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган.

Эзгу ниятлар билан оила қурган боксчи Дилшод Маҳмудов ва стол тенниси бўйича миллий терма жамоамиз мураббийи Саида Бурҳонхўжаеванинг Билол ва Робия исмли фарзандлари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг