Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Спорт» телеканали ўзбекистонлик нокаутчи боксчининг жангини «жонли» эфирда намойиш этади

«Спорт» телеканали ўзбекистонлик нокаутчи боксчининг жангини «жонли» эфирда намойиш этади

Фото: «Sports.uz»

«Хабарингиз бор, нокаутчи боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев шу ҳафта ўзининг навбатдаги жангини ўтказади», — деб ёзмоқда «Оламспорт» нашри.

Профессионал рингда 11та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган Шоҳжаҳоннинг бу сафарги рақиби мезбон боксчи Сони Фредриксон бўлади.

«СпортТВ» телеканали ходимларининг сайтга маълум қилишларича, ушбу жанг телеканал орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Жанг АҚШда 12 январь, Тошкент вақти билан эса 13 январь куни эрталаб 07:30дан сўнг бошланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг