Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таэквондо. Икки спортчимиз Осиё чемпиони бўлди

Таэквондо. Икки спортчимиз Осиё чемпиони бўлди

Фото: «УзА»

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза — жами саккизта қўлга киритди. 

Қитъа биринчилигида ҳамюртларимиздан Никита Рафалович (-74кг.) ва Нигора Турсунқулова (-67кг.) олтин медалларга сазовор бўлишди. 

Шунингдек, Жасур Бойқўзиев (-87кг.) кумуш, Максим Рафалович, Сардор Тоиров, Мадина Маннопова, Ниёз Пўлатов ва Дмитрий Шокин бронза медаллари билан тақдирланди.

Қитъамизнинг 34 мамлакатдан 564 нафар мазкур Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг