Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суперлига 6-тур: «Пахтакор» ва «Насаф» ғалаба қозонди, «Нефтчи» яна мағлуб бўлди

Суперлига 6-тур: «Пахтакор» ва «Насаф» ғалаба қозонди, «Нефтчи» яна мағлуб бўлди

Фото: pfl.uz

Ўзбекистон суперлигасининг 6-тур учрашувлари якунланди.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби молиявий муаммоларни бошдан кечираётган бўлишига қарамай, мусобақада ғалабали юришини давом эттириб, ўз таъқибчиларидан 4 очкога илгарилади. Ушбу турда «Металлург»ни қабул қилган «қалбирғочлар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Турнинг марказий беллашуви эса Қаршида бўлиб ўтди. Мамлакат чемпиони — «Локомотив» билан куч синашган Қарши клуби легионерлар голлари эвазига зафар қучди.

Яна бир қизиқарли учрашув эса «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтди. «Қизилқум»ни қабул қилган «Пахтакор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи гол 76-дақиқада пенальтидан киритилди.

«Нефтчи» эса ҳамон ўзига кела олгани йўқ. Фарғоналиклар «мағлубиятли серия»ни давом эттириб, ўз майдонида «Бухоро»га имкониятни бой беришди.

Натижалар қуйидагича:

«Бунёдкор» – «Металлург» — 3:1 (0:0).
Голлар: Ш.Нурматов (56), С.Собирхўжаев (67), Ж.Иброҳимов (85) – Ш.Шайманов (82-пен.).

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор» — 3:2 (0:2).
Голлар: Ж.Абдумўминов (77), Д.Каримов (81), И.Абдуллаев (90+4) – З.Пиримов (3), А.Турғунбоев (38).

«Насаф» – «Локомотив» — 2:1
Голлар: И.Голбан (64), Д.Черан (70) - Д.Туропов (54).

«Пахтакор» – «Қизилқум» 2:1
Голлар: Т. Безеррв (34), И. Гонсалвеш (76, пенальти), Н. Йованович (62, пенальти)

АГМК – «Қўқон-1912» 0:0

«Нефтчи» – «Бухоро» 0:1
Гол: А. Ибрагимов (85)

Мусобақа жадвали
Фото: pfl.uz
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг