Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суперлига ғолибига 1 миллиард сўм мукофот пули берилади

Суперлига ғолибига 1 миллиард сўм мукофот пули берилади

Фото: ЎФА Матбуот хизмати

Жорий йилда янги формат, янги кўринишдаги суперлига ва про-лига баҳсларининг янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Супрелига ва Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол баҳсларида ғолиблар учун мукофот пуллари жорий қилинмоқда.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, суперлигада ғолиб чиққан жамоага 1 миллиард сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Бундан ташқари кучли 6та ўринни эгаллаган жамоалар ҳам мукофот пулларига эга бўлишади.

Про-лига ғолибига эса 300 миллион сўм берилади. 2 ва 3-ўрин соҳиблари ҳам рағбатлантирилади.
Қуйида суперлига, про-лига, аёллар футболи ва мини-футбол мусобақалари ғолиб ва совриндорларига бериладиган мукофот пуллари миқдори билан танишишингиз мумкин:

Суперлига
1 ўрин учун 1 000 000 000,00
2 ўрин учун 800 000 000,00
3 ўрин учун 700 000 000,00
4 ўрин учун 600 000 000,00
5 ўрин учун 500 000 000,00
6 ўрин учун 400 000 000,00

Про-лига
1 ўрин учун 300 000 000,00
2 ўрин учун 200 000 000,00
3 ўрин учун 100 000 000,00

Аёллар футболи
1 ўрин учун 300 000 000,00
2 ўрин учун 200 000 000,00
3 ўрин учун 100 000 000,00

Мини футбол
1 ўрин учун 300 000 000,00
2 ўрин учун 200 000 000,00
3 ўрин учун 100 000 000,00

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг