Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суперлига расман тўхтатилди: инқилоб икки кунда «ўлди»

Суперлига расман тўхтатилди: инқилоб икки кунда «ўлди»

Европа футболида икки кун аввал бошланган катта можарода УЕФАнинг қўли баланд келди. Унинг босими ва аксарият мухлислар қаршилигида суперлига аъзолари бирин-кетин лойиҳадан чиқиб кетишди. Бу ишни АПЛ клублари бошлаб беришди.

Европа Суперлигаси матбуот хизмати инглиз клублари лойиҳадан чиққанидан кейин баёнот берди.

Унда қайд этилишича, босим остида инглиз клублари лойиҳадан чиқиб кетганига қарамай, Суперлига таклифи Европанинг қонунлари ва қоидаларига тўлиқ мос келади.

«Ҳозирги шароитда ўз мақсадларимиздан қайтмасдан, лойиҳани ўзгартириш учун тегишли чораларни кўрамиз», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Европа Суперлигасида Испаниядан «Реал» «Барселона», «Атлетико»; Италиядан «Милан», «Интер», «Ювентус»; Англиядан «Арсенал», «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» иштирок этиши кутилганди.

Суперлигага Флорентино Перес президентлик қилиши, Жоэль Глэйзер («МЮ») ва Андреа Аньелли («Ювентус») унга ўринбосар бўлиши, турнир август ойиданоқ старт олиши мумкинлиги айтилганди.

Лойиҳа муваффақиятсизликка учрагач, Жоэль Глэйзер ва Андреа Аньелли ўз клубларидан ҳам кетишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг