Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли пойгачи Жесси Комбс тезлик рекордини янгилашда ҳалок бўлди

Таниқли пойгачи Жесси Комбс тезлик рекордини янгилашда ҳалок бўлди

Фото: «Stuff.co.nz»

АҚШда таниқли пойгачи аёл Жесси Комбс янги тезлик рекордини ўрнатиш чоғи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Росбалт» хабар бермоқда.

Комбслар оиласидан олинган маълумотга кўра, 36 ёшли Жесси тўрт ғилдиракли реактив двигателли автомобилда тезликни 996 км/соатга чиқариб, уч йил илгари ўзи ўрнатган 769 км/соатлик кўрсаткични янгилашни истаган эди.

Афсуски, фожиа юз берди: Орегон штатида, Алворда чўлидаги қуриган кўл тубида ўтказилган синовда пойгачи  ҳалок бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг