Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тайван» — олимпиадага қўйилмайди...

«Тайван» — олимпиадага қўйилмайди...

Фото: «Krpress.ru»

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Тайванни Токио-2020 олимпия ўйинларидан маҳрум қилиши мумкин, албатта, қачонки бу давлат Япониядаги спорт мусобақаларида эски номи остида қатнашмоқчи бўлса шу чора қўлланади.

ХОҚ бу мамлакатга ўз тадбирларига «Хитой Тайпэйи» расмий номи остида келиш талабини қўймоқда.

Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди — гап шундаки, яқинда Тайванда овоз бериш бўлиб ўтади, унда мамлакат спортчилари халқаро майдонларда қайси ном остида қатнашиши кераклиги аниқланади.

ХОҚ раҳбарияти Хитой Республикаси (Тайвань) ҳукумати ва олимпия қўмитасига хат йўллади. Ҳар эҳтимолга қарши огоҳлантириб қўйди. Континентал Хитой билан ҳазиллашиб бўлмайди-я — на сиёсий, на спорт майдонида...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг