Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Темур Кападзенинг ёрдамчи мураббийлари маълум

Темур Кападзенинг ёрдамчи мураббийлари маълум

Фото: Газета.uz

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Миллий олимпия қўмитаси сайтига берган интервьюсида терма жамоада унга ёрдам берадиган мураббийларга аниқлик киритиб олганини айтди.

- Мураббийлар штабига Андрей Федоров ва Петр Гизимчукни таклиф этдим. Федоровга ортиқча таъриф бериб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Уни футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам тажрибаси катта ва бунга доимо ҳурмат билан муносабатда бўлганман. Миллий терма жамоа мураббийлар штабида ҳам Андрей Федоровнинг фойдаси тегишига ишонаман. Петр Гизимчук эса дарвозабонлар билан ишлайди. Ўзбек футболи тарихидаги энг машҳур дарвозабонлардан бири саналган Гизимчукнинг тажрибасидан ҳам фойдаланишимиз керак, - деди Кападзе.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг