Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё чемпионатига тайёрмизми? Эктор Купер ОАВга ҳисоб беради

Осиё чемпионатига тайёрмизми? Эктор Купер ОАВга ҳисоб беради

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этади. Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунларида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.

Декабрь ойида миллий терма жамоамиз Туркияда яна бир йиғин ўтказади. Терма жамоамиз бош мураббийи мазкур йиғиндан кейин Осиё Кубогига йўл оладиган футболчилар борасида бир тўхтамга келади.

Туркия йиғини олдидан Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. 6 декабрь куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлари залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Матбуот анжумани давомида бош мураббий журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу матбуот анжуманига юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимларини таклиф қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг