Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Терма жамоанинг янги мураббий номи жаҳон чемпионати тугагунга қадар сир тутилади

Терма жамоанинг янги мураббий номи жаҳон чемпионати тугагунга қадар сир тутилади

Фото: ЎФА расмий сайти

МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов терма жамоа бош мураббийи билан шартнома имзолаш учун Дубайга учиб кетганини биласиз.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадиган янги хорижлик мураббий ким экани Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати якунлангунга қадар сир тутилади.

Маълум бўлишича, айни пайтда ўз шогирдларини июнь ойида бошланадиган мундиалга тайёрлаётган мураббий чемпионат якунига қадар номи ҳозирча эълон қилинмаслигини сўраган. Ўзининг бу илтимосини мутахассис жаҳон чемпионати олдидан унинг шогирдлари кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан изоҳлади. Умид Аҳмаджонов янги бош мураббийнинг бу илтимосини қабул қилди ва июль ойига қадар унинг номи футбол жамоатчилигига эълон қилинмаслигига ваъда берган.

«Энг муҳими мутахассис билан якуний тўхтамга келинди ва у Россиядаги мундиалдан сўнг мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувини расман қўлга олади. Унга қадар эса мамлакатимизнинг бош жамоаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида янги ташкил этилган мураббийлар кенгаши қўл остида ўқув-машғулот йиғинлари ва белгиланган ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Шуниси аниқки, юртимиз футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийини жуда яхши билишади ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятининг бу танловидан бениҳоя ҳурсанд бўлишади. Табиийки янги бош мураббий олдига Осиё кубоги-2019 да муваффақиятли иштирок этиш ва терма жамоамизни 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг