Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга етиб борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга етиб борди

Фото: «The-uff.com»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб борган ва у ерда машғулот ҳам ўтказганди.

Фото: «The-uff.com»

Бугун миллий терма жамоа аъзолари Истанбул – Касабланка йўналиши бўйлаб Марокашга етиб борди. Узоқ муддатли парвозни амалга оширган футболчилар Касабланка шаҳридаги «Farah Casablanca» меҳмонхонасига жойлашишди.

Фото: «The-uff.com»

Эртадан терма жамоамиз аъзолари Марокашдаги илк машғулотларга киришишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 23 март куни Сенегалга қарши, 27 март куни эса Марокашга қарши баҳс олиб боради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг