Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«The Guardian»: 2017 йилнинг энг яхши футболчиси Лионел Месси

«The Guardian»: 2017 йилнинг энг яхши футболчиси Лионел Месси

Лео Месси

Фото: «The Guardian»

«The Guardian» нашри дунёнинг 2017 йилдаги энг яхши 100 нафар футболчиси номини эълон қилди.

Унга кўра, 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб Лионел Месси тан олинди. Иккинчи ўринга Криштиану Роналду лойиқ кўрилган бўлса, учинчи ўрин Неймарга насиб этди.

Кучли ўнликдан Кевин Де Брюйне, Гарри Кейн, Лука Модрич, Роберт Левандовски, Килиан Мбаппе, Тони Кроос ва Эден Азарлар ўрин олган. Франциялик иқтидор эгаси Килиан Мбаппе мазкур рўйхатга биринчи марта киритилган бўлса, ўнлик орасида энг катта ўсишга эришган футболчи ўтган йилги сўровда 33-поғонада тилга олинган Гарри Кейн ҳисобланади.

Нашрнинг ўтган йилги сўровномасида «Реал» ҳужумчиси Роналду 1-ўринни эгаллаганди, 2016 йили кучли учликка кирган Луис Суарес жорий йилда 15, 4-ўриндаги Антуан Гризман бор-йўғи 18-ўринда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг энг яхши футболчиларини «The Guardian» нашрининг 63 мамлакатдаги 169 та эксперти овоз бериб аниқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг