Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида «Ёшлар спорт ҳафталиги»га старт берилди

Тошкент вилоятида «Ёшлар спорт ҳафталиги»га старт берилди

Жорий йилнинг 29 октябрь – 3 ноябрь кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маҳаллий Кенгашлари ва вилоят Кенгаши томонидан «Ёшлар спорт ҳафталиги» доирасида оммавий спорт мусобақалари ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур мусобақаларга  7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши кўзда тутилган. Мусобақаларни ташкил этишдан мақсад - ёшларнинг барча қатламини оммавий спортга жалб қилиш. Бу борада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар ўртасида аниқ белгиланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

29 октябрь – 3 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларига вилоятдаги 300 мингдан ортиқ турли қатлам ёшларини қамраб олиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг