Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги футбол академияси мураббийи ишдан четлатилди

Тошкент вилоятидаги футбол академияси мураббийи ишдан четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўз ваколатидан нопок йўлда фойдаланишга уринган мутахассислар учраётганини қайд этди.

Жумладан, шу пайтга қадар Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида мураббий сифатида фаолият олиб борган Б.Сагинбаев қабул имтиҳонлари пайтида иқтидорли ўйинчиларни саралаш жараёнида ўз меҳнат ваколатларидан фойдаланишга ҳаракат қилиб, бу орқали эса адолатли танлов ўтказиш жараёнига тўсқинлик қилишга урингани маълум бўлган.

Шу сабабли Б.Сагинбаев футбол академияси мураббийлигидан четлатилиб, академия директори Алберт Аҳмадгалеевга ҳайфсан берилди.

ЎФА футбол соҳасида фаолият олиб бораётган барчани тартиб-интизом ва ҳалоллик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлашга чақиради. Агар шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилса, кескин жазо чоралари кўрилади, дейилади ассоциация матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг