Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда МДҲ давлатлари ҳарбийлари ўртасида қўл жанги чемпионати бошланди (фото)

Тошкентда МДҲ давлатлари ҳарбийлари ўртасида қўл жанги чемпионати бошланди (фото)

Фото: Мудофаа матбуот хизмати

Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасидаги армия қўл жанги мусобақасига старт берилди. Бу ҳақда Мудофаа матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа матбуот хизмати

Чемпионатнинг очилишида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларининг, шунингдек, спортнинг турли йўналишлари бўйича Мудофаа вазирлиги спорт клубининг болалар спорти мактаби тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамблининг чиқишлари ҳамда иштирокчи давлатларнинг халқ қўшиқлари ижро этилди.

Мусобақада Россия Федерацияси,  Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон Республикаларининг қўл жанги спорти усталари иштирок этмоқда.

Фото: Мудофаа матбуот хизмати

10 сентябрь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб ўтган қуръа ташлаш якунларига кўра дастлабки круг жангларида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар татамига чиқмади. Иккинчи кругдан бошлаб етти вазн тоифасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари баҳсларга киришди.

Фото: Мудофаа матбуот хизмати
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг