Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Реал Мадрид кубоги» мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Реал Мадрид кубоги» мусобақаси ўтказилади

Фото: ЎФА расмий сайти

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, жорий йилнинг июнь ойида юртимизга «Қироллик клуби» скаутлари ва мураббийлари ташриф буюради.

Ташриф доирасида юртимизда фаолият юритаётган болалар футболи мураббийлари учун семинарлар, амалий машғулотлар ва бошқа турли тадбирлар ўткаилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Тошкентдаги  «Бунёдкор» стадионида 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида «Реал Мадрид кубоги» мусобақаси ўтказилади.  Ушбу мусобақани «Қироллик клуби» скаутлари ва мураббийлари бевосита стадиондан кузатиб боришади. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг