Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда янги форматда мусобақа бўлиб ўтди

Тошкентда янги форматда мусобақа бўлиб ўтди

Фото: Xabar.uz

Кеча Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Марказий экопарк ҳудудида мутлақо янги форматда, «Соғлом инсонлар – соғлом миллат заминидир» шиори остида Befit Race спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Befit Race – жами 5 км масофа ва тўсиқларни енгиш, сузиш, югуриш ва бошқа кўп спорт машқларини ўз ичига олган мусобақа – куч ва чидамлиликнинг ҳақиқий синовидир. Ушбу мусобақа куч синашнинг энг яхши усулларидан бири.

Мусобақа BeFit фитнесс клуби томонидан ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг бош ҳомийси – Ориент Финанс Банк, бош ҳамкори – Amirsoy Resort. Мусобақалар Ўзбекистон Триатлон Федерацияси кўмагида ўтказилди. Wellness Point (Technogym), Garmin Uzbekistan, NUTREND, DI Sport, Ekopark, Green Point, Evian Uzbekistan компаниялари Befit Race'нинг расмий ҳамкорлари сифатида тақдим этилди. Медиа ҳамкор – ЗЎР ТВ телеканали, техник ҳамкор – Sola Wi–Fi оператори, энергетик ҳамкор – РедБулл.

Ушбу тадбир мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи, спорт ва фитнессни ривожлантириш ва тарғиб қилишда яна бир қадам, шунингдек шаҳар ҳаётидаги улкан спорт мусобақаси бўлди. Befit Race Ўзбекистон пойтахтининг марказида фаол ҳаёт тарзи тарафдорлари ва мухлисларини ўз атрофида бирлаштирди. Бундай тадбирлар спорт муҳитини ривожлантиради, спортчилар ва ҳаваскорлар ўзларини ривожлантиришига туртки беради.

Мусобақа дастурига якка ва жамоавий йўналишлар киритилган: 60 нафар спортчи якка тартибда иштирок этдилар, жамоавий баҳсда эса ҳар бири 5 кишидан иборат 6 та жамоа чемпионлик учун курашишди. Ушбу мусобақалар вақтга ўтказилиб, ўртача ва юқори даражадаги жисмоний тайёргарликка мўлжалланган.

Тақдирлаш маросими ўзбек эстрада юлдузларининг ёрқин концерти билан якунланди: Юлдуз Усмонова, Шаҳзода, Муниса Ризаева ва бошқа юлдузлар ўзларининг хит қўшиқлари билан меҳмонларга қувонч улашдилар.

МУСОБАҚА БОСҚИЧЛАРИ

1. Эшкак эшиш
2. Шиналар билан югуриш
3. Нишабланган девор (тўр)
4. Сузиш
5. Нишабланган девор (арқон)
6. Тўсиқли йўлакда қоп билан югуриш
7. Тўсиқлар
8. Деворга кўтарилиш
9. Шиналарни ағдариш
10. Қопларни кўтариш
11. Тўр
12. Қоплар
13. Арқонлар

ҲАМКОРЛАР
Бош ҳомий: Ориент Финанс Банк
Бош ҳамкор: Amirsoy Resort
Асосий ҳамкор: Ўзбекистон Триатлон Федерацияси
Расмий ҳамкорлар:
Wellness Point (Technogym)
Garmin Uzbekistan
NUTREND
Di sport
Ekopark
Green Point
Evian Uzbekistan
Медиа ҳамкор: ЗЎР ТВ
Техник ҳамкор: Sola.uz (Sola Wi–Fi оператори)
Энергетик ҳамкор: РедБулл

МУКОФОТЛАР ФОНДИ
Якка тартибдаги иштирокчилар:
1-ўрин - 5.000.000 сўм эркак/аёл
2-ўрин - 3 000 000 сўмлик эркак/аёл
3-ўрин - 2.000.000 сўм эркак/аёл
Жамоавий мусобақалар:
Ғолиб жамоага 5.000.000 сўм берилади.

НАТИЖАЛАР
Аёллар
3-ўрин – Короткова Елена
2-ўрин – Бугакова Аделия
1-ўрин – Датсковская Екатерина

Эркаклар
3-ўрин – Шадрин Семён
2-ўрин – Зайтсев Алексей
1-ўрин – Салений Александр

Жамоавий мусобақа ғолиби – Аҳмат КроссФит Арена / КроссФит 998

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг