Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон ўз тарихида биринчи марта олимпия медалини қўлга киритди

Туркманистон ўз тарихида биринчи марта олимпия медалини қўлга киритди

Фото: «Arzuw NEWS»

Туркманистонлик оғир атлетикачи Полина Гурьева Токио олимпиадасида кумуш медал соҳибаси бўлди.

Бу Туркманистоннинг Олимпия ўйинлари тарихидаги илк медалидир.

Гурьева 59 килограммгача вазнлилар тоифасида даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича умумий 217 кг. (96+121) натижа қайд этди.

Фото: «Большая Азия»

Олтин медал тайванлик Куо Син-Чжунга насиб этди — 236 кг. (103+133). Япониялик Микико Андода бронза медал — 214 кг. (94+120).

Токио-2020 да Турманистондан жами 9 нафар спортчи қатнашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг