Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

U-23 Осиё чемпионати: Ўзбекистон ОТЖ гуруҳдан чиқиш учун имкониятни сақлаб қолди

U-23 Осиё чемпионати: Ўзбекистон ОТЖ гуруҳдан чиқиш учун имкониятни сақлаб қолди

Фото: www.the-uff.com

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказди. Равшан Ҳайдаров жамоаси мезбон Хитой билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувни фаол бошлаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Рақиб жарима майдонида юзага келган тартибсиз вазиятдан Ҳожиакбар Алижонов унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Биринчи бўлимда рақиб жамоа ҳам қатор вазиятлар яратди, аммо Ботирали Эргашовнинг маҳорати дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз бир қатор вазиятлар ярата олишди, аммо ҳисобни ўйин якунига қадар ўзгармади.

Дастлабки ўйинда Қатардан 0:1 ҳисобида енгилган Ўзбекистон олимпия термаси бугун Хитойни енгиб, 3 очкога эга бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. «А» гуруҳининг 2-турида, шунингдек, Уммон ва Қатар ёшлар терма жамоалари ўзаро беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 15 январь куни 3-тур доирасида Уммонга қарши баҳс олиб боради.

U-23 Осиё чемпионати

«А» гуруҳи, 2-тур

Ўзбекистон  ОТЖ – Хитой ОТЖ 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: Ҳожиакбар Алижонов (14)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг