Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Улар бунга ҳақли эдилар! «Манчестер Сити» — Англия чемпиони!

Улар бунга ҳақли эдилар! «Манчестер Сити» — Англия чемпиони!

Фото: «Uff.uz»

Англия чемпионатининг сўнгги 38-туридан ўрин олган «Брайтон» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Фалмер» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «Манчестер Сити» иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув кутилганидек меҳмонларнинг устунлигида бошланди, бироқ дастлабки босимларни манкуниналар голга айлантира олишмади. Мезбонларнинг илк хавфли ҳужуми эса гол билан якунланди, 27-дақиқада Гленн Мюррей бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

Бироқ меҳмонлар бунга дарҳол жавоб қайтаришди, Давид Сильванинг чиройли узатмасидан сўнг Серхио Агуэро тўпни ўзига ўнглаб олди ва дарвозани ишғол қилди.

38-дақиқада «Манчестер Сити» иккинчи голни урди, бурчакдан узатилган тўпни Эмерик Ляпорт кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. 63-дақиқада Риёд Маҳрез жарима майдони ташқарисида ҳимоячини алдаб ўтиб зарба йўллади ва чиройли голга муаллиф бўлди.

Қолган вақтда ҳам манчестерлик футболчилар фаолликни камайтиришмади. 72-дақиқада Илкай Гюндоган жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, Пеп Гваридола шогирдлари 98тага етказган ҳолда навбатдаги чемпионликни нишонлашди.

АПЛ, 38-тур
Брайтон – Манчестер Сити 1:4 (1:2, 0:2)
Голлар: 1:0 – 27 Мюррей, 1:1 – 28 Агуэро, 1:2 – 38 Лапорт, 1:3 – 63 Маҳрез, 1:4 – 72 Гюндоган.
Брайтон – Райан, Данк, Бернардо, Даффи, Сальтор (Монтойя, 84), Кайял, Кнокерт, Гросс, Биссума, Джаханбахш (Локадия, 67), Мюррей (Андоне, 68).
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Уокер (Данило, 88), Компани (Отаменди, 86), Зинченко, Сильва (де Брюйне, 78), Гюндоган, Марез, Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг