Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умид Аҳмаджонов Флорентино Перес билан Тошкентда «Реал» академияси филиалини очиш масаласини муҳокама қилди

Умид Аҳмаджонов Флорентино Перес билан Тошкентда «Реал» академияси филиалини очиш масаласини муҳокама қилди

Умид Аҳмаджонов Флорентино Перес билан

Фото: ЎФФ расмий сайти

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов айни пайтда Испания пойтахти  Мадрид шаҳрида бўлиб турибди.

Умид Аҳмаджонов «Реал» жамоаси президенти Флорентино Переснинг таклифига кўра Ла лиганинг 20-туридан ўрин олган «Реал» - «Депортиво» учрашувини бевосита «Сантьяго Бернабэу» стадионида томоша қилди.

ЎФФ президенти «Реал Мадрид» Бош директори Хосе Анхель Санчес билан
Фото: ЎФФ расмий сайти

ЎФФ расмий сайтида ёзилишича, Умид Аҳмаджонов «Реал Мадрид» клуби президенти Флорентино Перес, жамоа Бош директори Хосе Анхель Санчес, клубнинг Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо, «Stellar group» агентлик компаниясининг Испания ва Португалия бўлими президенти Луис Алонсо билан кўришди.

ЎФФ президенти «Реал Мадрид» клуби Ташқи алоқалар бўлими директори Эмильо Бутрагеньо билан 
Фото: ЎФФ расмий сайти

Учрашув давомида ўзбек футболига Испаниядан кучли мутахассислар жалб қилиш, «Реал Мадрид» академияси филиалини Тошкентда очиш, болалар мураббийлари малакасини ошириш учун турли семинарлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг