Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умид Аҳмаджонов ван Бастен, Луиш Фигу каби афсоналар билан футбол ўйнади (фото)

Умид Аҳмаджонов ван Бастен, Луиш Фигу каби афсоналар билан футбол ўйнади (фото)

Фото: ЎФА расмий сайти

Бугун ФИФА президенти Жанни Инфантино ташаббуси билан конфедерациялар ўртасида ўзига хос ўртоқлик турнири ташкил қилинди. Унда ташкилотга аъзо барча конфедерациялар вакиллари, жумладан UEFA, CONCACAF, AFC, OFC, CAF, CONMEBOL, ҳамда ЖЧ ташкилий қўмитаси вакиллари иштирок этишди.

Фото: www.facebook.com/UzbekistanFA

ЎФА расмий сайтида ёзилишича, мусобақада дунё футболи юлдузлари, жумладан уч карра «Олтин тўп» соҳиби Марко ван Бастен, Португалия футболи афсонаси Луиш Фигу, собиқ рефери Пьерлуижи Коллина каби машҳурларни ҳам учратиш мумкин эди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё футбол конфедерацияси таркибида юқорида санаб ўтилган футбол юлдузларига қарши майдонда тўп сурди. Учрашув якунлангач, ҳар доимгидек, Умид Аҳмаджонов футбол юлдузлари билан эсдалик учун суратга тушди.

Фото: www.facebook.com/UzbekistanFA

Мазкур турнир давомида МОҚ раҳбари ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси раҳбари, Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович билан ҳам учрашган.

Биласиз, ЖЧ-2018 баҳслари 14 июнь куни Москвадаги «Лужники» стадионида бошланади.

Фото: www.facebook.com/UzbekistanFA
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг