Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Умид Аҳмаджоновга кўкрак нишони топширилди

Умид Аҳмаджоновга кўкрак нишони топширилди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновга «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Ушбу нишон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги қарорига асосан таъсис этилган.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

«Биз ўз йўналишимизда ҳамжиҳатлик билан иш олиб бориб, кўплаб муваффақиятларга эришамиз. Олдинда бизни катта чақириқлар ва ислоҳотлар кутиб турибди. Жамиятда Жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда давом этиш, бунинг учун зарур бўлган шароитлар яратиш, машҳур спортчилар сафини кенгайтириш ва янги номларни кашф этиш, шулар жумласидандир», — деди Умид Аҳмаджонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг