Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbek Tigers» фаолияти нима учун тўхтатилди?

«Uzbek Tigers» фаолияти нима учун тўхтатилди?

Фото: Pictame

Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс сериясида (WSB) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган «Uzbek Tigers» жамоаси ушбу мавсумда бошқа иштирок этмаслиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон бокс федерацияси билан боғландик.

Маълум бўлишича, ушбу қарор янги тузилган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қабул қилинган. Бокс федерацияси матбуот хизмати мазкур қарорга федерациянинг алоқаси йўқлигини таъкидлади.

«Ҳозирча «Uzbek Tigers» фаолияти нима учун тўхтатилаётгани ҳақида бирор нарса дея олмаймиз. Чунки бу бизнинг эмас, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг қарори. Душанба куни вазирлик бизга бу борада расмий маълумот беради. Ана шундан кейингина нима учун бундай қарорга келинганини билиш мумкин», — деди бокс федерацияси матбуот хизмати вакили.

«KUN.UZ» нашрининг ёзишича, бунга «жамоанинг халқаро мусобақалардаги иштироки фойда келтирмаётган ҳолда ортиқча харажат бўлаётгани айтилиб, унинг фаолияти қайта кўриб чиқилиши бўйича таклиф берилган».

Эслатиб ўтамиз, «Uzbek Tigers» бу мавсумда «Америка» гуруҳида Куба, Колумбия ва Венесуэла жамоалари боксчиларига қарши жанг ўтказишлари лозим эди. 9 февраль куни Кубада бўлиб ўтган биринчи баҳсда иккинчи таркиб билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси «Cuba Domadores»га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг