Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbek Tigers» Колумбияда мағлуб бўлди

«Uzbek Tigers» Колумбияда мағлуб бўлди

Фото: «OffsideUz»

Бутунжаҳон бокс сериясининг гуруҳ босқичи тўртинчи турида Колумбияда «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари баҳс олиб борди.

Дастлаб, -91 килограммгача вазн тоифасида Санжар Турсунов ва Хулио Дэйвис рингга кўтарилишди. Ушбу баҳсда Санжар кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Иккинчи жангда Исроил Мадримов ҳам ўз рақибини енга олмади. Жорж Вивас ўз устунлигини намойиш этди ва умумий ҳисоб «Colombia Heroicos» фойдасига 2-0 кўринишини олди.

Ушбу жамоаларнинг учинчи жангида вазни 64 килограмм бўлган Иқболжон Холдоров ҳамда Жон Гутьеррез ўзаро баҳс олиб боришди. 4-раундида Иқболжон рақибига  кучли зарба йўллади ва учрашув ҳаками ҳисобни очди. Бу баҳсда, ниҳоят, боксчимиз қўли баланд келди.

Навбатда рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоиров 56 килограмм вазн тоифасида Жон Мартинезга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозониб, умумий ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Шу тарзда, сўнгги жанг ҳал қилувчи баҳсга айланди. Унда 49 килограммвазн тоифасида Мироншоҳ Ибрагимов ҳамда Юбержен Мартинез учрашув тақдирини ҳал қилиб беришди. Афсуски, бунда ғалаба биз томонда бўлмади.

«Uzbek Tigers» Колумбияда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди боксчиларимиз мусобақанинг 5-6-турларини Венесуеланинг «Caciques Venesuela» жамоасига қарши ўтказади. Бу жанглар 6-7 апрель кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг