Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbek Tigers» рақиби «Cоlombia Heraicos»га имконият қолдирмади. Шунқор ва Маҳмуддан нокаут!

«Uzbek Tigers» рақиби «Cоlombia Heraicos»га имконият қолдирмади. Шунқор ва Маҳмуддан нокаут!

Фото: stadion.uz

Бугун «Uzbek Tigers» жамоаси WSB VIII мавсум гуруҳ босқичи 3-турида Колумбиянинг «Cоlombia Heraicos» жамоасига қарши рингга кўтарилди.

Мазкур беллашувларда 52, 60, 69, 81 килограммгача ва 91 кг.дан ортиқ вазн тоифасидаги боксчилар рингга чиқишди.

Рингга биринчи бўлиб кўтарилган ёш боксчимиз Худойназар Файзов рақиби Кейбар Авилага имкониятни бой бериб қўйди. Аммо жамоадошлари унинг бу мағлубиятини деярли йўққа чиқардилар.

Худойназардан сўнг рингга кўтарилган 60 кг вазн тоифасидаги шунқор боксчимиз Шунқор Абдурасулов рақиби Дуван Зулетага имконият қолдирмади. Қошлари ёрилган колумбиялик боксчи учинчи раунддан сўнг таслим бўлди. Аниқроғи, рақиб боксчининг мураббийлари оқ сочиқ ташлаб, Зулета жангни давом эттира олмаслигини маълум қилишди.

Шунқорнинг бу ғалабасидан руҳланган яна бир боксчимиз Маҳмуд Гаипов ҳам рақибини нокаут билан мағлуб этди. Александр Ранхел Маҳмуднинг зарбаларига дош бера олмади ва юртдошимиз техник нокаут билан ғалаба қозонди.

81 кг вазн тоифасида эса Риодаги Олимпия ўйинлари ва Гамбургда ўтган ЖЧда совриндор бўлган Бектемир Мелиқўзиев Диего Мотоага қарши рингга кўтарилди. Жанг ҳамюртимизнинг устунлигида ўтди ва ҳакамлар бир овоздан Мелиқўзиевнинг ғалабасини қайд этишди.

Энг оғир вазн тоифасида эса Баҳодир Жалолов Кристиан Салкьедо билан жанг олиб борди. Мазкур беллашувда Баҳодир рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва «Uzbek Tigers»га бугунги жанг кечасидаги тўртинчи ғалабани тортиқ этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг