Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UZREPORT TV» ЖЧ-2018 трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

«UZREPORT TV» ЖЧ-2018 трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

Фото: «uzreport.news»

Россиянинг 12та йирик стадионларида дунёнинг сараланган 32та терма жамоаси муросасиз баҳс олиб боради ва мазкур учрашувлар «UZREPORT TV» ва «FUTBOL TV» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этиладиган бўлди.

«UZREPORT» ахборот агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV) 2018 йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ФИФА томонидан ташкил килинадиган энг муҳим мусобақа жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Ўйинлардан ташқари телеканаллар орқали ўзига хос Жаҳон чемпионати кундалиги – «Highlights»лар ҳам эфирга узатиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг