Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вагиз Галиулин тўп сураётган жамоа тугатилиши мумкин

Вагиз Галиулин тўп сураётган жамоа тугатилиши мумкин

Фото: «Тосно» клуби

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин тўп сураётган Россиянинг «Тосно» клубининг расмий сайти ўз иш фаолиятини якунлади. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар берди.

Хабар қилинишича, бугун клуб расмий сайтида «сайт ёпилди, чипталар сотуви ҳам тўхтатилди», – деган ёзув пайдо бўлган.

Қайд этиш жоиз, «Тосно» узоқ вақтдан буён молиявий қийинчиликлар гирдобида қолиб келмоқда. Жамоа янги мавсум Россия биринчи дивизиони (МФЛ)да иштирок этиш учун лицензия ололмаган.

Жамоанинг иккинчи дивизион (ПФЛ)да иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг