Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Виллаш-Боаш журналистга: «Ҳали қўлимга тушарсан!»

Виллаш-Боаш журналистга: «Ҳали қўлимга тушарсан!»

Фото: «Спорт-Экспресс»

«Марсель» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ўз бошига муаммо орттириб олди. Гап шундаки,  португалиялик мутахассис француз журналистига босим ўтказишга уринган.

«La Provence» газетасида мақола чиққанди, унда Виллаш-Боашнинг «Марсель» клубидаги ишлари аёвсиз танқид қилинган. «Ренн» билан мағлубиятдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўша мақола муаллифига кўзи тушиб қолган марселликлар мураббийи шундай деди: «Ўша оҳангда давом эт. Ҳали қўлимга тушарсан».

Виллаш-Боаш жаҳли чиққанида асабини жиловлай олмаслиги олдин ҳам кузатилган. Биргина мисол.

Франция спорт журналистлари иттифоқи Виллаш-Боашнинг сўзларига дарҳол жавоб қайтарди. Уюшма мураббийни сўз эркинлигига таҳдид қилиш ҳамда Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлик учун айбни матбуотга ағдаришда айблади. Журналистлар ўз ҳамкасбларига таҳдид жавобсиз қолмаслигига умид қилишяпти.

Андре Виллаш-Боаш «Порту», «Челси», «Тоттенҳэм», «Зенит», «Шанхай СИПГ» каби клубларни бошқарган. 2019 йилдан Марселда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг