Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Виталий Денисов ЦСКА ёки «Краснодар»га ўтиши мумкин

Виталий Денисов ЦСКА ёки «Краснодар»га ўтиши мумкин

Фото: «Sport.kg»

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов ёзда жамоасини тарк этади. 31 ёшли ўзбекистонлик футболчига ЦСКА ва «Краснодар» клублари даъвогарлик қилмоқда.

Футболчи янги жамоасига мутлақо текинга тушади — ёзда унинг темирйўлчилар билан тузган шартномаси якунига етади.

Маълумотларга кўра, «Краснодар» клуби Денисовга бир йилга узайтириш шарти билан икки йиллик шартнома таклиф этмоқда.

Денисов «Локомотив» таркибида 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У ушбу мавсумда РФПЛ доирасида 7 бор майдонга тушди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг