Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Владимир Путин россиялик спортчилардан узр сўради

Владимир Путин россиялик спортчилардан узр сўради

Путин ва Россия ҳар доим ҳалол спорт тарафдори эканлигини таъкидлади.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин давлат ўз спортчиларини керакли даражада ҳимоя қила олмагани учун расман узр сўради.

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган 2018 йилги Қишки Олимпиада ўйинлари олдидан Россиянинг аксарият спортчилари допинг можаросига аралашиб қолдилар ва бутун мамлакат спортчилари бу муҳим мусобақалардан четлаштирилдилар. Энди допингга аралашмаган спортчилар ҳам фақат олимпиада байроғи ёки нейтрал мақом остида қатнашишлари мумкин.

«Сизни бундай вазиятдан ҳимоя қила олмаганимиз учун кечиринг», — деди Путин ва Россия ҳар доим ҳалол спорт тарафдори эканлигини таъкидлади.

Президент шунингдек олимпиада иштирокчилари омад тиларкан шундай деди: «Барчангиз бутун эътиборингизни спортга ва ғалабага қаратинг. Шуни унутмангки, ҳар қандай ҳолатда ҳам сизни қўллаб турган ватанингиз ва миллионлаб мухлислар бор».

5 декабрда ХОҚ Россия терма жамоасини Олимпиада ўйинларидан четлаштирган эди. Пхёнчхандаги ўйинлар 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг