Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«WBA International» камари соҳиби Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентда тантанали кутиб олинди (фото)

«WBA International» камари соҳиби Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентда тантанали кутиб олинди (фото)

Фото: Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун олдин боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев хитойлик рақибини мағлубиятга учратиб, «WBA International» камарини қўлга киритган эди.

Бугун ҳамюртимиз Америка Қўшма Штатларидан Москва орқали юртимизга қайтиб келди. Шоҳжаҳон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат профессионал бокс федерацияси мутасаддилари, спортчининг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати

«Ватанимга ёруғ юз ва фаолиятимдаги илк камар билан қайтиб келганимдан бениҳоя мамнунман. Ушбу ғалаба барчамиз, мен учун дуода бўлган бутун ўзбек халқининг ғалабаси деб биламан.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати

«WBA International» камарини эса биз ёшлар учун беқиёс шароитлар яратиб бераётган юрт отаси - муҳтарам Президентимизга бағишлайман. Насиб қилса бундан кейинги жангларимда навбатдаги ғалабаларим билан Ўзбекистонимиз довруғуни дунёга танитишда ўз ҳиссамни қўшаман», - деди Шоҳжахон Эргашев.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон профессионал рингдаги фаолияти давомида 13 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 12 та жангда у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси боксчимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этади ва энди жаҳон чемпионига аталган камарни қўлга киритишини тилаб қолади.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг