Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки спорт йўналишида совриндор бўлди

Халқ банки спорт йўналишида совриндор бўлди

Фото: Халқ банки

Ўзбекистон Банклари ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган XIII банклараро спартакиадада акциядорлик тижорат Халқ банки мини-футбол йўналишида II даражали диплом билан тақдирланди.

Қизиқарли воқеаларга бой бўлган ушбу мусобақада юртимиздаги барча тижорат банклари жамоалари ўзаро беллашишди. Самимий ва дўстона руҳда ўтган турнир якунида Халқ банки жамоаси фахрли иккинчи ўринга лойиқ топилди ҳамда махсус кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу XIII банклараро спартакиада мусобақалари спортнинг бошқа турлари ўйича давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг