Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

XXI асрнинг энг яхши футбол мураббийи маълум бўлди

XXI асрнинг энг яхши футбол мураббийи маълум бўлди

Фото: «As.com»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола XXI асрнинг энг яхши мураббийи сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Twitterда хабар берилган.

2020 йилнинг энг яхши мутахассиси деб «Бавария»ни бошқарган германиялик Ханс-Дитер Флик топилди. У бу борада ватандоши Юрген Клопп («Ливерпуль») ва италиялик Жан Пьеро Гасперини («Аталанта»)дан ўзиб кетди.

Гвардиоладан ташқари яна уч нафар мутахассис XXI асрнинг энг яхши мураббийи деган шарафли номга даъвогарлик қилишди. Булар франциялик Зинедин Зидан («Реал»), португалиялик Жозе Моуриньо («Тоттенхем») ва Алекс Фергюсон. Шотландиялик мураббий энг катта ютуғини «Манчестер Юнайтед» билан бирга қўлга киритган.

Гвардиола «Манчестер Сити»дан ташқари «Бавария» ва «Барселона»да ҳам ишлаган. У 29 та совринни қўлга киритган. Саккизта мамлакат чемпионлиги ва иккита Чемпионлар Лигаси ғолиблиги шулар жумласидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг