Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир ҳамюртимиз Осиё чемпиони бўлди

Яна бир ҳамюртимиз Осиё чемпиони бўлди

Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

74 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жасур Жайсунов финалда эронлик Мирхашем Ҳуссайнини мағлуб этди ва Осиё чемпиони бўлди.

Жайсунов илк босқичда покистонлик Иқбол Муҳаммадни таслим қилганди-2:0. Чорак финалда ҳамюртимиз Чен Жун Веига ҳеч қандай имконият қолдирмаганди-2:0.

Ярим финалда Жайсунов покистонлик Аҳмад Бахлулни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Улуғбек Рашитов Осиё чемпионлигини қўлга киритганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг