Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Yandex»: январ ойида ўзбекистонликларни Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари энг кўп қизиқтирди

«Yandex»: январ ойида ўзбекистонликларни Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари энг кўп қизиқтирди

Шоҳжаҳон Эргашев.

Фото: «Sputnik»

«Yandex» 2018 йилниг январь ойида Ўзбекистон интернет фойдаланувчилари томонидан энг кўп қидирилган мавзуларни тақдим этди, деб хабар берди «Mobinfo».

Гап Ўзбекистондаги фойдаланувчилар томонидан қидириладиган энг машҳур мавзулар ҳақида эмас (ушбу рўйхат деярли ўзгармайди), балки январ ойида одамларнинг катта қизиқишига ва кўпроқ маълумотга эга бўлишига сабаб бўлган мавзулар борасида кетмоқда.

Бу каби сўровлар интернет фойдаланувчилари айни вақтда қандай «яшаётганини» ва уларни нима кўпроқ қизиқтираётганини билдиради.

Январ ойида ўзбекистонликлар томонидан «Yandex» орқали энг кўп қидирилган мавзулар:
1. Шоҳжаҳон Эргашев
2. Райҳон — «Томчи»
3. Ислом Каримов
4. «Тепага ҳаракат» филмининг премьераси
5. Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни
6. ҚВЗ-2017 финали
7. Футбол бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати
8. Сардор Раҳимхон — «Умидвор юрак»
9. Юлдуз Усмонова — «Илтижо»
10. Тошкетда зилзила

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг