Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда Олимпия машъаласи эстафетасига 25 мартда старт берилади

Японияда Олимпия машъаласи эстафетасига 25 мартда старт берилади

Фото: «Вести»

Японияда Олимпия машъаласи эстафетасига 25 март куни старт берилади ва коронавирусга қарши кучли ҳимояланган шароитда ўтказилади. Бу ҳақда Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси маълум қилди.

Эстафетага икки ҳафта қолганида барча иштирокчилар ресторанларга бориш, бошқалар билан мулоқотлардан тийилиб туришлари ҳамда ўз саломатликлари ҳолати ҳақида кундалик тутишлари талаб этилади.

Қолаверса, журналистлар ва машъалачилар старт вақти ва эстафета йўналишлари ҳақида олдиндан муайян ахборот тарқатишлари тақиқланган. Бунга стартга ярим соат қолганида рухсат берилади. Мақсад — одамлар бир жойда кўп тўпланишининг олдини олиш. Режа иш бермаган тақдирда эстафета тўхтатилиши ҳам мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг