Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ярим финалга чиқсак, Саудия Арабистони билан ўйнаймиз

Ярим финалга чиқсак, Саудия Арабистони билан ўйнаймиз

Фото: «the-afc.com»

Таиландда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг дастлабки чорак финалида мезбон Таиланд олимпия жамоаси Саудия Арабистони билан баҳс олиб борди. 

Учрашувда пеналтидан киритилган гол ярим финал масаласини ҳал қилди. Ўйиннинг 78-дақиқасида Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан 11 метрлик жарима аниқ амалга оширди.

Осиё чемпионати. Чорак финал.
Саудия Арабистони - Таиланд 1:0
Гол: 
Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан 78 пенальтидан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия термаси эртага чорак финалда БАА қарши майдонга тушади. Мободо футболчиларимиз ғалаба қозонишни уддалашса, улар 22 январь куни ярим финалда айнан Саудия Арабистони билан ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг