Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда: «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Раҳбар кубоги» ва «Ҳоким кубоги» ўтказилади

«Яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда: «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Раҳбар кубоги» ва «Ҳоким кубоги» ўтказилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ шу йил 20 июлдан бошлаб мамлакатимизнинг «яшил» ҳудудларида спорт мусобақалари бошланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари республикамизнинг «яшил» ҳудудларида ҳудудий футбол ассоциацияси, ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бўлимлари билан келишган ҳолда маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги» спорт мусобақаларини ташкил этишлари мумкин.

Мини-футбол бўйича «Футболимиз келажаги» мусобақасида юртимиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи 9-12 ёшли болалар тўртта ёш тоифасида (9, 10, 11 ва 12) ғолиблик учун баҳс олиб борса, 13-14 ёшли ўсмирлар эса «Маҳаллада футбол» мусобақасида ўз омадларини синаб кўришади. Бунда мусобақалар иккита ёш тоифасида ўтказилади. Ҳар иккала мусобақа уч босқичда ташкил этилади.

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирлик, идора ва ташкилотларнинг марказий аппарат, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимлари ўртасида футбол бўйича «Раҳбар кубоги», ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари ўртасида футбол бўйича «Ҳоким кубоги» спорт мусобақалари ҳам ўтказилади.

Мазкур спорт тадбирлари ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, улар орасидан иқтидорли ёшларни, чекка ҳудудлардаги ёшларга ўз иқтидорини намоён этишларига кўмак бериш мақсадида ташкил этилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг