Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёш кикбоксчи ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ёш кикбоксчи ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Сарвар Ғаниев

«Xabar.uz» порталида «ЖАР»да бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича чемпионатдан сўнг шифохонага ётқизилган 17 ёшли спортчи чуқур комага тушиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. 

Афсуски, Санжар Салимов бир ҳафталик комадан сўнг вафот этди.

Ўша хабарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар суриштирув олиб бораётгани ҳам қайд этилганди.

«UzNews.uz» нашрининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, ўтказилган текширув натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими мансабдор шахслари томонидан мазкур мусобақани ташкил этишда «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига зид равишда мусобақага махсус тайёргарликдан ўтмаган, тегишли малака тоифасини олмаган Ф.Ю.нинг бош ҳакамлик қилишига ҳамда мураббийлик фаолияти билан шуғулланишига тегишли рухсатномаси бўлмаган Ж.А.нинг тренер сифатида жалб қилингани ҳамда 42-моддасига зид равишда С.Салимовнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишини таъминламасдан, тиббий суғурта полисисиз, ота-онасининг розилисигиз ҳамда ишторикисиз мусобақада қатнашишига йўл қўйилгани аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 116-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими мансабдор шахсларига нисбатан тергов ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг