Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ютқазаётган «Шахтёр» ўйинчиси аламини боллбойдан олди (видео)

Ютқазаётган «Шахтёр» ўйинчиси аламини боллбойдан олди (видео)

Фото: «news.day.az»

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида («Рома» — «Шахтёр» — 1:0) донецкликлар футболчиси Факундо Феррейра боллбой (тўпларни узатиб турувчи)ни реклама шити ортига итариб юборди. Бу видеони италиялик спорт журналисти Сержио Чеси ўз твиттер-аккаунтига жойлаган.

Воқеа икккинчи таймда, римликлар бир гол билан устунлик қилиб турган вазиятда содир бўлди. Тўпни ўйинга киритишга шошиб борган Феррейра имиллаган боллбойни ўзига хос тарзда «жазолади». Ўйиндан сўнг у болани кўрмай қолганини айтиб кечирим сўраган.

«Шахтёр» клуби эса, икки ўйин якунига кўра, Чемпионлар лигаси билан хайрлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг